RSS Поиск:
 

Тадбиркор ёшлар сафи кенгаймоқда (28.11.2015)
– Мамлакатимизда ўқийман, оиламга, юртимга наф келтираман деган киши учун барча шароитлар яратилган, – дейди Бобур Зокиров. – Мен ҳам ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб,бундан тўрт йил илгари “Зиё глобус” корхонасини ташкил қилдим. Аввалига икки киши ишлаган бўлсак, ҳозир корхонамизда йигирма киши меҳнат қилади. читать дальше

Қулай инвестициявий муҳит ва иқтисодий ривожланиш (18.11.2015)
“Ўзбекистон – Марказий Осиёдаги етакчи мамлакат. Ўзбекистон иқтисодиёти изчил ва барқарор ривожланмоқда. Жаҳонда ҳануз давом этаётган иқтисодий инқирозга қарамай мамлакатингизда ялпи ички маҳсулот ўсиши сўнгги йилларда мунтазам саккиз фоиздан юқори бўлаётгани ҳам буни яққол тасдиқлайди. Жанубий кореялик кўплаб компаниялар мамлакатингизда эркин ва муваффақиятли бизнес юритиб, амалга оширилаётган йирик ва истиқболли лойиҳаларда фаол қатнашмоқда. Ўзбекистонга сармоя киритиш имкониятлари жуда юқори, энг асосийси, Ўзбекистон ишончли мамлакат. Зотан, ўзаро ҳурмат ва ишонч ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим асоси ҳисобланади” читать дальше

Мутахассисларининг ҳуқуқий ҳамда сиёсий савиясини янада ошириш бўйича тадбирлар ўткзилди (12.11.2015)
Компания мутахассисларининг ҳуқуқий ҳамда сиёсий савиясини янада ошириш, шу билан бирга мутахассисларнинг дунёқараши, ҳаётга ва меҳнатга муносабатини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 11 ноябрь санасида бир қатор тадбирлар ўтказилди, жумладан Республика маънавият тарғибот маркази мутахассислари иштирокида “Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташабусслари”, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлари институти мутахассислари иштирокида “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий принциплари” ҳамда Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида “Конституция-халқимизнинг донишмандлиги ва тафаккури маҳсули” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. читать дальше

2015 йил 9-ойлик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди (19.10.2015)
2015 йилнинг 19 октябрь санасида компаниянинг 2015 йил 9-ойлик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда компания томонидан 2015 йил учун тасдиқланган иш режа, чора-тадбирлар дастури ва Ҳукумат томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқларни бажарилиши тўғрисидаги масалалар кенг ва таҳлилий муҳокама этилди.Йиғилиш жараёнида хужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми мониторинги натижалари, ва режаларда белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар эшитилди. читать дальше

Бухгалтерлар малакасини оширмоқда (07.10.2015)
Пойтахтимизда Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси томонидан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди. читать дальше

Жорий йилнинг 26 октябрь – 2 ноябрь кунлари Тошкентда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтади. (21.09.2015)
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган брифингда шу ҳақда маълум қилинди. читать дальше

«Ўзэкспомарказ»да «UzEnergyExpo – 2015» энергетика, энергияни тежаш, ёритиш, электротехника ҳамда «UzStroyExpo – 2015» қурилиш, иситиш, вентиляция, қувурлар ва фитинглар халқаро кўргазмалари иш бошлади. (16.09.2015)
Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзбекэнерго», «Ўзқурилишматериаллари», «Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик жамиятлари, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика институти, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «IEG Uzbekistan» халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазмаларда Ўзбекистон, Беларусь, Германия, Италия, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Украина компаниялари иштирок этмоқда.

Кўргазмаларнинг очилишида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда барча соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари, жумладан, энергетика ва қурилиш саноатини жадал ривожлантиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш борасида катта ютуқларга эришилмоқда. Энергия тежаш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, энергия ишлаб чиқаришда янги технологияларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Шамол, қуёш, гидроэнергетика каби тикланадиган энергия манбалари ривожини ва қуёш-иссиқлик электростанцияларини жорий қилиш борасида инвестиция дастурлари амалга оширилмоқда.
читать дальше

“Ўзэкспомарказ”да ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ўтказилаётган анъанавий “ICTExpo – 2015” ахборот технологиялари миллий кўргазмаси очилди. (15.09.2015)
Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х.Мирзоҳидов ва бошқалар ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани, жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими ривожлантирилаётгани мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққий эттиришнинг муҳим омили эканини таъкидлади. читать дальше

Хашар-2015 (24.08.2015)
Умумхалқ ва хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида жорий йилнинг 22-23 август саналарида компаниянинг марказий аппарати мутахассилари иштирокида бириктирилган бинолар ва уларга тегишли ташқи ва ички ҳудудларида ободонлаштириш ҳашарлари ўтказилди. Жойларда ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари ўтказилиши якуни билан ҳашар қатнашчилари бир кунлик иш ҳақи миқдордаги маблағларини “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига розилик билдиришди. читать дальше


Новости 131 - 140 из 181
Начало | Пред. | 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 | След. | Конец Все 
загрузка карты...