15.09.2015

“Ўзэкспомарказ”да ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ўтказилаётган анъанавий “ICTExpo – 2015” ахборот технологиялари миллий кўргазмаси очилди.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан соҳани ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Бу борада шакллантирилган қонунчилик базаси ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Бу йил «ICTExpo – 2015» миллий кўргазмасида компания мутахасислари ташриф буюрдилар ва кўргазма экспонатлари билан тулик танишиш имкониятига эга булишди.

Возврат к списку


загрузка карты...