Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasida "O'zmaxsusmontajqurilish" aksiyadorlik  kompaniyaning ishtiroki bo'yicha ma'lumot 07.06.2017

Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasida "O'zmaxsusmontajqurilish" aksiyadorlik kompaniyaning ishtiroki bo'yicha ma'lumot

«Ўзэкспомарказ»да ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси ҳамда геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси тармоқ саноат ярмаркаси иш бошлади.

Президентимиз раҳнамолигида Саноат тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш жараёнида маҳаллий хомашё маҳсулотларидан импорт ўрнини босадиган, экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиб боришида муҳим омил бўлмоқда. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган тармоқ саноат ярмаркалари ва биржалар якунлари, тузилаётган шартномалар ҳажми, иштирокчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бораётгани бунинг тасдиғидир.

2016 йилда ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси ҳамда геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси тармоқ саноат ярмаркаси доирасида иштирок этган 550 га яқин корхона томонидан 3 минг 500 дан зиёд турдаги маҳсулот намойиш этилганди. Уларнинг 130 дан ортиғи маҳаллийлаштириш дастури асосида ўзлаштирилган янги маҳсулот ҳисобланади.

Бу йилги тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 780 дан зиёд корхона, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзқурилишматериаллари», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзметкомбинат», «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятлари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» акциядорлик компанияси, Навоий, Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари сингари йирик ишлаб чиқарувчилар бор. Улар маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар, ишлаб чиқариш янгиликлари ва ўзлаштириш учун мўлжалланаётган маҳсулотларни намойиш этмоқда.

Матбуот хизмати

Возврат к списку


загрузка карты...