22.11.2018

Soliq va toʻlovlar sud hukmi orqali undirilmoqda

Айрим хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ёки ҳисобчиларини мазкур ҳужжатда белгиланган чоралар унчалик ташвишга солмаётган кўринади. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни вақтида тўламаётганларга нисбатан суд ҳукми билан мажбурий чоралар қўллашга тўғри келмоқда.

Наманган вилоятининг Чуст тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари Мажбурий ижро бюроси туман бўлими билан ҳамкорликда суд ижро ҳужжатларига асосан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан олиб борган ишлари натижасида тумандаги “Эралиев Баҳодир” фермер хўжалигининг 19 миллион 300 минг сўм, “Нигора Юсупова” фермер хўжалигининг 14 миллион 600 минг сўм солиқдан қарздорлиги бўйича аниқлик киритилганда, ҳар иккала фермер хўжалигига Баҳодир Эралиев раҳбарлик қилиши маълум бўлди. Тадбир давомида боқиманда қарз эвазига фермер хўжалиги балансида бўлган ер майдони хатловга олинди.

Шунингдек, тумандаги “Абдулла Рўзиметов” фермер хўжалигининг солиқлар ва мажбурий тўловлардан бўлган 6 миллион 500 минг сўм қарзи эвазига хўжаликка тегишли “Беларусь” TS-135, “Sanjarbek Shoxruxbek” фермер хўжалигининг 5 миллион 700 минг сўм қарздорлиги учун ТТЗ-53 русумли тракторлари хатловга олинди. Шу қатори, “Мунчоқтепа” фермер хўжалиги 6 миллион 600 минг сўм қарзини хўжаликнинг бир бош қора моли билан қоплашга мажбур бўлди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбасидан олинган маълумотларга кўра тадбир давомида “Шоҳрух Олмос Ахча” фермер хўжалигининг 9 миллион 500 минг сўмлик, “Наргиз” хусусий корхонасининг 2 миллион 173 минг сўм қарзи хатлов жараёнида тўлиқ ундирилган.​

Возврат к списку


загрузка карты...