30.11.2018

Buyuk Britaniya mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlarni qoʻllab-quvvatlashga tayyor

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, БМТ Тараққиёт дастури ва Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов мамлакатимиз иқтисодиёти, хусусан, ташқи савдони ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида самарали ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Мамлакатимиз эркин бозор томон қадам-бақадам бормоқда, – деди А.Икромов. – Биз ўтган йиллар имконсиз деб ўйлаб келган эркин конвертация давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир йилдан ҳам камроқ муддатда йўлга қўйилди. Божхона, солиқ соҳалари ислоҳ этилмоқда. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир меҳмонларидан бири, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Дэвид Спайерс Буюк Британия мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини қайд этди.

– Тўғридан-тўғри инвестициялар мамлакат тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, – деди Д.Спайерс. – Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар ташкил этилгани тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш имконини беради, бу иқтисодиёт равнақи учун жуда муҳимдир. Давлатингиз айни соҳадаги таклифларни қабул қилмоқда.

Семинар ўз ишини сессияларда давом эттирди.

Ўзбекистонда ташқи савдони ривожлантиришда Европа Иттифоқи ва МДҲ давлатларининг илғор тажрибаларини қўллаш, шунингдек, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши истиқболлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Венгрия Солиқ ва божхона маъмуриятининг божхона операциялари бўйича бошқармаси ижрочи директори Балинт Балаши ташқи савдони ривожлантиришда божхона йўналишидаги дастлабки қадам божлар миқдорини камайтириш бўлиши кераклигини қайд этди.

Сессия давомида иштирокчилар экспорт рақобатбардошлигини оширишда транзакция харажатларини пасайтириш, геоиқтисодий омилларнинг савдо оқимига таъсири бўйича ҳам фикр алмашди. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, тармоқ кластерлари ва технопаркларни шакллантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якуни бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг ташқи бозордаги позициясини мустаҳкамлаш, божхона маъмурияти тизими ва эркин иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Возврат к списку


загрузка карты...