11.04.2018

Тошкент шаҳрида улгуржи товар айланмасида пасайиш

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Тошкент шаҳри (99,7 фоиз) ҳамда Самарқанд (99,2 фоиз), Андижон (96,7 фоиз), Бухоро (91,9 фоиз) Қашқадарё (87,1 фоиз) вилоятлари улгуржи товар айланмасининг ўсиш суръатида камайиш кузатилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг улгуржи савдо товар айланмаси 4,6 фоизга ўсди ва 7139,8 миллиард сўмга етди, умумий улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши 69,3 фоизни ташкил қилди.

Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот беради.

Возврат к списку


загрузка карты...