17.04.2018

Молия вазирлиги оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини ишга туширди

Эндиликда фуқаролар ижтимоий тармоқ имкониятларидан фойдаланган ҳолда Молия вазирлиги тизимига дахлдор янгилик, турли мавзулардаги муҳокама ва сўровномаларда фаол иштирок этишлари мумкин. 

FACEBOOK

TELEGRAM-канал 

Ҳозирги кунда Молия вазирлигининг расмий веб-сайти(www.mf.uz)да ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида умумтаълим муассасалари ходимлари, айниқса, ўқитувчиларни, рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича саволномаси эълон қилинмоқда. Саволнома билан батафсил танишиб вазирликнинг юқорида келтирилган саҳифаларида ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. 

Изоҳ: Сўров 2018 йилнинг 30 апрелга қадар (ушбу кун қўшилган ҳолда) ўтказилади. 

(с) УзА

Возврат к списку


загрузка карты...