12.07.2017

Тадбиркорлар манфаати ҳимояда

Мамлакатимизда хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база шаклланган бўлиб, тадбиркорларга қўшимча имтиёз ва имкониятлар яратиш, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Фармонда бизнес ҳамжамияти ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва соғлом шерикчилик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этишда аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш назарда тутилган.

– “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни ишончли ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди раиси Фозилжон Отахонов. – Халқаро арбитраж судлари ривожланган давлатларнинг деярли барчасида мавжудлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу соҳага замонавий ва халқаро ёндашувнинг бугунги кун талаби эканини англаш қийин эмас.

Йиғилишда “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Возврат к списку


загрузка карты...