17.10.2016

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев жорий йил 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон тадбиркорлик ривожида янги босқични бошлаб берди.

Мазкур фармон давлат органлари олдига тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш ва бунга йўл қўймасликни энг муҳим устувор йўналиш сифатида мустаҳкамлади.

Фармонда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш белгиланган.

– Бундай институтни ташкил этиш ўзига хос янгиликдир, – дейди қўмита аъзоси, депутат Отабек Абдуғаниев. – Мазкур институт фаолияти йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, амалдаги қонунчилик меъёрларига тўлиқ риоя этилиши юзасидан ижро интизомини такомиллаштиришда мустаҳкам кафолат бўлиб хизмат қилади. Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ушбу институт тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашда, давлат тузилмалари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалашда муҳим ўрин тутади.

Фармонда маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштиришнинг давом эттирилиши муносабати билан Жиноят, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ва бир қанча қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган. Конференцияда хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

УзА ахборот хизмати

Возврат к списку


загрузка карты...