20.06.2016

Банк хизматлари кўргазмаси

Навоийда ўтказилган банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари ҳудудий “BankExpo – 2016” миллий кўргазмасида бу алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада тижорат банклари, лизинг ва суғурта компаниялари фаолияти, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар, тадбиркорлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Кўргазма давомида банк ходимлари ва мутахассислар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга бизнес-режа тузиш, банк кредитларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди. Тижорат банклари томонидан вилоятда фаолият юритаётган 63 тадбиркорлик субъекти, микрофирма ва фермер хўжаликлари ҳамда ўз бизнесини бошлаётган таълим муассасалари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

 Пресс-служба АК. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги маълумотларидан фойдаланилган

Возврат к списку


загрузка карты...