13.06.2016

Божхона имтиёзлари тадбиркорларга мадад

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига мос маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш, хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон каби мамлакатлар билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Айни пайтда бу ерда ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ўраш ҳамда сақлашга ихтисослашган 23 корхона фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур зонага 122 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилган, уларнинг 35 фоизини хорижий инвестициялар ташкил этади. Бундай натижаларга эришишда божхона имтиёзларининг ўрни беқиёс. “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хориждан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё материаллар ва бутловчи қисмлар 30 йил муддатга божхона тўловларидан озод қилинган. – Индустриал зонада жорий қилинган божхона имтиёзлари экспортни рағбатлантиришда муҳим омил бўлмоқда, – дейди Давлат божхона қўмитаси бўлим бошлиғи Дониёр Юсупов. – Хусусан, бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулот ички бозорда сотилганда ушбу товар учун импорт қилинган хомашё ва материаллар божхона тўловларидан 50 фоизга, агар маҳсулот хорижга экспорт қилинса тўлиқ озод қилинади. “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналарини ташкил этишда ҳам ушбу зонада фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилган. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида хориждан олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар божхона тўловларидан озод қилинган. Мазкур имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 7 йилгача муддатга берилади. Ушбу имтиёзлар тадбиркорлик субъектларини рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, бу жараёнга замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш ва инновацион ғоялар устида изланишга ундайди. Тадбирда журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди. 

 Пресс-служба АК. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги маълумотларидан фойдаланилган

Возврат к списку


загрузка карты...