06.06.2016

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланмоқда

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарлари учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. “Lotte Mart” компанияси озиқ-овқат, кийим-кечак, электр техникаси каби кенг турдаги маҳсулотлар савдоси ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Учрашувда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболига оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Жанубий кореялик ишбилармонларга мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти, Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазкур соҳаларга сармоя киритиш истиқболлари, қулайлик ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди. Меҳмонлар тўқимачилик, боғдорчилик, мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат соҳаларида фаол иш юритаётган бир қатор корхоналар ва фермер хўжаликларида бўлиб, маҳсулот етиштириш, сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш жараёни билан танишди. – Ўзбекистондаги бир неча тўқимачилик компаниялари фаолияти билан танишиб, ушбу соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга, Ўзбекистондан Жанубий Кореяга тўқимачилик маҳсулотлари экспортини янада оширишга келишиб олдик, – деди “Lotte Mart” компаниясининг тўқимачилик саноати бўйича катта менежери Хонг Йен Бин. – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар, яратилган қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити, экспортчи корхоналарга берилаётган имтиёзлар эътиборга молик. – Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда, – деди Самарқанд шаҳридаги “Bofanda” масъулияти чекланган жамияти директори Азиз Аҳроров. – Маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришишда бундай учрашувлар жуда қўл келмоқда. “Lotte Mart” компанияси делегацияси билан корхонамизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилишга келишиб олдик. Учрашувда Ўзбекистондан Корея Республикасига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича қатор битимлар имзоланди.

 Пресс-служба АК. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги маълумотларидан фойдаланилган

Возврат к списку


загрузка карты...