27.01.2016

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Абдуллаев Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа ривожига янада кенг йўл очиб берганини таъкидлади.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий-норматив ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни амалиётда қўллаш масалалари ҳақида сўз борди. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусий сектор вакилларининг билим ва масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди. Тадбиркорларнинг “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларидан нечоғли cамарали фойдаланаётгани муҳокама қилинди.

Йиғилишда мутахассислар кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорларга солиқ соҳасида яратилган имтиёз ва преференциялар, статистик ҳисоботларни топширишдаги қулайликлар, соҳадаги янгиликлар бўйича маълумот берди.

Возврат к списку


загрузка карты...