25.02.2016

Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда самарадор усул

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида «Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш – иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартиришнинг энг муҳим омиллари» мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида бу алоҳида таъкидланди.

2015 йилда 696 маҳаллийлаштириш лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариш ҳажми 4 триллион сўмни, импорт ўрнини қоплаш самарадорлиги 1,5 миллиард долларни ташкил этган. Нефть ва кимё асбоб-ускуналари, трансформатор нимстанциялари, шахта ускуналари, компрессор агрегатлари эҳтиёт қисмлари, светодиод ёритгичлар, композит материаллар каби 820 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобидан сўнгги икки йилда юзга яқин товар гуруҳлари бўйича импорт тўхтатилган. 306 позиция бўйича импорт ҳажми икки баробардан ортиқ қисқартирилган.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ички талабни рағбатлантириш, тармоқлараро ва тармоқлар ичида саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда қўшимча тендер ўтказмасдан маҳаллий маҳсулотларни сотиб олиш имкониятини яратмоқда. 2015 йилда ўтказилган ярмарка натижасига кўра, жорий йилда 2,1 триллион сўм ҳажмдаги аввал импорт қилинган товарларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган. Бу 2016 йилда етакчи иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида импорт ҳажмини 637,5 миллион долларга қисқартирилишини таъминлайди.

УзА

Возврат к списку


загрузка карты...