03.03.2016

Корпоратив бошқарув усуллари ўрганилмоқда

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Олий хўжалик суди масъул ходимлари, иқтисодчилар, ёш олимлар иштирок этди.

Университет ректори Е.Каньязов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда корпоратив бошқарув тамойилларига асосланган мулк муносабатларини ривожлантириш, акциядорлик жамиятлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони хусусий мулкнинг турли шаклларини ривожлантириш, бошқарувни халқаро талаблар даражасида ташкил этиш, ушбу соҳа мутахассисларини тайёрлашда ҳуқуқий асос бўлаётир.

Мутахассислар акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини изчил жорий этиш, хусусийлаштиришни жадаллаштириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, жамият фаолиятини рағбатлантириш, иш жараёнининг очиқлигини таъминлаш соҳа ривожининг асоси эканини таъкидлади.

– Мамлакатимиз акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими жорий этилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти Неъмат Ҳамрохўжаев. – Етакчи хорижий компаниялар, мутахассислар ҳамда экспертлар иштирокида ўтказилаётган учрашувлар энг самарали бошқарув усуллари ва соҳа янгиликларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Анжуманда акциядорлик жамиятларининг раҳбар ходим ва мутахассисларини тизимли асосда тайёрлаш, корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боришни кучайтириш, жамиятлар фаолиятини тартибга солиш, соҳа ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, иқтисодий фаровонликни таъминлаш асосларига бағишланган маърузалар тингланди.

УзА

Возврат к списку


загрузка карты...