15.12.2015

Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда

Саноат ишлаб чиқаришининг бундай юқори суръатлар билан ўсишида янги корхоналарнинг ишга туширилиши, мавжудларида модернизация, техник ва технологик янгилаш ишларининг амалга оширилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Замонавий технологиялар билан қайта жиҳозланган корхоналарда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошаётир.

Қўқон шаҳридаги “Барака файз импекс текстиль” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари юқори сифати билан буюртмачилар эътиборини тортмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида корхонада 1 миллиард 426 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Фарғона вилояти саноат салоҳиятини ошириш дастури доирасида ташкил этилган мазкур корхонага замонавий технологиялар жалб этилди. 2,5 миллиард сўм сармоя сарф этилиб, 240 иш ўрни яратилди. Чеварлар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар ўзининг хилма-хиллиги ва бежиримлиги билан алоҳида ажралиб туради. Тикув цехи бошлиғи Нилуфар Лутфиеванинг айтишича, қўлигул чевар қизларнинг аксарияти Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Учкўприк ва Фурқат туманларидаги касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир.

– Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор бизни янги лойиҳаларга ундамоқда, – дейди корхона раҳбари Р.Мамараимов. – Айни пайтда банкнинг 9 миллиард 600 миллион сўм миқдоридаги кредити эвазига корхона биносининг учинчи қаватида ҳам тикувчилик цехини барпо этиш ҳаракатидамиз. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва ўнлаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

УзА

Возврат к списку


загрузка карты...