11.12.2015

Рақобатбардошлик – сифат мезони

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Б.Ниёзматов, “Ўзстандарт” агентлиги бош директори А.Қурбонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Мамлакатимизда маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, бу йўлдаги тўсиқларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2013 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниб, амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур қонун ижроси юзасидан тегишли қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилди, 2020 йилгача бўлган даврда Сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди.

Корхона ва ташкилотларда маҳсулотлар сифати бошқарилишининг амалда бажарилишида, бутун дунёда тан олинган халқаро стандартларнинг, биринчи навбатда, Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) стандартларининг ролини қайд этиш лозим. Бозор иқтисодиёти шароитларида халқаро стандартлар, хусусан, ISO 9000 серияли стандартлар талабларига асосан сертификатлаштирилган сифат менежмент тизимининг жорий этилиши корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш ва сотиш имкониятларини оширади.

2015 йилнинг 1 декабрь ҳолатига 2068 ишлаб чиқариш корхонасида халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизими жорий этилди. Ушбу йўналишдаги ишларни тизимли олиб бориш мақсадида қўшимча равишда экспорт салоҳиятига эга 3776 корхона танлаб олиниб, уларда халқаро стандартларга мувофиқ менежмент тизимларини жорий этиш режалаштирилди.

Тадбирда маҳаллий тадбиркорлар томонидан корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш орқали эришилган натижалар бўйича фикрлар билдирилди. Маҳаллий маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишда мавжуд қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, Сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастури параметрлари сўзсиз бажарилиши лозимлиги таъкидланди.

УзА

Возврат к списку


загрузка карты...