18.05.2015

Бўш иш ўринлари ярмаркаси

Жиззахда ўтказилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида 375 корхона ва ташкилот 884 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада 200 га яқин фуқарога ишга жойлашиш учун, 20 дан зиёд ёшларга касбга ўқитишга йўлланма берилди.

Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 11 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилган. 675 корхона-ташкилот 2 мингдан зиёд бўш иш ўрни таклиф этган ушбу ярмаркаларда мингга яқин фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланма олган.

– Жорий йилда бандлик дастурига кўра вилоятда 44 минг иш ўрни яратилиши белгиланган, – дейди Жиззах вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Ёқуб Назаров. – Дастурни амалга оширишда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Жумладан, аёллар учун 14 минг 600, ёшлар учун 21 минг 200, хорижий мамлакатларда ишлаб қайтганлар учун 8 минг 300 иш ўрни ташкил этиш белгиланган. Жорий йилнинг ўтган даврида дастурда белгиланган вазифалар тўлиқ амалга оширилиб, 19 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами учун корхона ва ташкилотлардан квота иш ўринлари ажратишга алоҳида эътибор қартилаётир. Йилнинг ўтган даврида шундай имтиёзли иш ўринларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган 639 киши жойлаштирилган.

УзА

Возврат к списку


загрузка карты...