15.06.2015

Огоҳлик – давр талаби

2015 йил 15 март санасида компаниянинг раҳбарияти, марказий аппарат мутахассислари иштирокида “Ислом ва Шом ислом давлати” мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг масъул ходими Султонов З.С. қатнашди.

Тадбир давомида Яқин Шарқда “Ироқ ва Шом ислом давлати” номида фаолият юритиб келаётган диний экстремистик гуруҳлар билан боғлиқ бўлган жараёнлар, уларнинг юзага келиш тарихи, шиори, мақсади тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, “дин ниқоби” остида содир этилаётган хунрезликлар ва қўпорувчилик ҳаракатларининг салбий оқибатлари ҳамда дунё ҳамжамияти ушбу ҳаракатларни глобал муаммо сифатида жамият ва минтақа хавфсизлигига энг катта таҳдид эканлиги эътироф этилди. Суҳбат давомида А. Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” номли рисоласига тўхталиб, унда замонавий оқимлар шажараси тўғрисида маълумот берилганлигини, китобхоннинг янада теран англашига хизмат қилишлиги учун қисқача изохли луғат келтирилганлигини хамда китоб мундарижаси 10 та бобга ажратилиб, бобда кўрсатилган мавзулар китобхонлар тамонидан катта қизиқиш билан кутиб олинганлигини алохида таъкидланди.

Давра суҳбатида билдирилган фикрлардан хулоса қилиб, таҳлил қилиб келаётган хавф-хатарларни олдини олиш бўйича огоҳликни ошириш зарурлиги йиғилиш иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.Маъруза ва чиқишлардан сўнг, давра суҳбати иштирокчилари ўртасида савол-жавоб ва мунозаралар ўтказилиб, фикрлар алмашилди.

Возврат к списку


загрузка карты...