30.01.2015

Мулкдорларга яна бир қулайлик

Бундай натижаларга эришишда экспорт қилувчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг жаҳон бозорига чиқишида “Ўзтадбиркорэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Мазкур компания кичик бизнес вакилларининг маҳсулотларини сертификатлашга ёрдамлашиш, реклама тадбирлари ўтказиш, халқаро кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш бўйича маслаҳатлар бериш, рақобатбардош товарларни жаҳон бозорларига етказиш орқали уларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва ташқи савдодаги улушини янада кўпайтириш каби вазифаларни бажаради.

Ана шундай эзгу ишлар ижросини таъминлаш мақсадида компания Оренбург ва Бошқирдистондаги йирик савдо ташкилотлари билан келишув шартномасини тузди. Унга кўра, ташкил этиладиган савдо уйлари орқали халқаро андозаларга тўла жавоб берадиган, рақобатбардош енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, олма, узум, нок, карам, помидор каби мева-сабзавотлар етказиб берилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда экспорт борасида яратилган қулай имкониятлар туфайли четга чиқарилаётган маҳсулотлар тури кўпайиб, географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирги кунда АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Норвегия, Беларусь каби мамлакатларга қурилиш материаллари, пластмасса буюмлар, полиэтилен қувурлар, мева-сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. Янги савдо уйлари фермер ва тадбиркорларнинг ўз маҳсулотини экспорт қилишни янада кенгайтиришда кўмаклашади.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда жаҳон андозаларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Возврат к списку


загрузка карты...