21.03.2015

Navro'z ayyomingiz muborak bo'lsin!

Баҳорни севмайдиган, соғиниб кутмайдиган одам бўлмаса керак. Чунки у оламга илиқлик, тиниқлик олиб келади. Қуёш чарақлаб кўнгилларни ёриштиради. Табиат уйғониб, атроф гўзалликка бурканади. Қушлар чуғури жилғалар овозига жўр бўлади. Майин шаббода гулларнинг тотини олиб қочади...

Баҳор севимли ва ардоқли байрамимиз Наврўзни бошлаб келади.

Давлатимиз раҳбарининг “2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртимизнинг барча ҳудудларида бу айёмга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилди. Халқимиз бу кунни янги муваффақиятлар ва янги умидлар билан кутиб олмоқда. Шундай фаровон кунларга, байрамларга етганига шукроналар айтиб, хурсандчилик қилмоқда.

Возврат к списку


загрузка карты...