25.02.2014

Электрон ҳужжат алмашинуви ривожланмоқда

Тошкент вилоятида ҳам ушбу ҳужжат ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят ва унинг шаҳар ҳамда туман ҳокимликларида электрон ҳужжат алмашинувини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қоғоз сарфини камайтириш имконини берадиган локал ва корпоратив тармоқлар ташкил этилди. Иш сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Е-ХАТ”, корпоратив бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими – “КБАТ”, “Юрида”, “Юрида орфо” каби дастур, тизим ва электрон почталар жорий этилди.

– Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти ўтган йили www.tоshvil.uz веб-порталига айлантирилди, – дейди Тошкент вилояти ҳокимлигининг компьютерлаштириш маркази раҳбари Саидакром Музаффаров. – Унда давлатимиз раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари, вилоят ҳокимлиги тузилмаси, вазифалари, мажбуриятлари, реквизитлари, раҳбарияти тўғрисидаги ахборотлар, жумладан, фуқароларни қабул қилиш тартиби, қабул кунлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва хизмат кўрсатиш тартиби, расмий тадбирлар (мажлис, анжуман, семинар, учрашув ва бошқалар) билан танишиш мумкин.

Ўн саккизта шаҳар ва туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтларини ўз ичига олган www.tоshvil.uzда вилоят ва мамлакатимиз ҳаётига оид тезкор янгилик ва ўзгаришлардан хабардор бўлиш имконияти яратилган. Кўплаб, жумладан, “Ангрен” махсус индустриал зонаси, вилоятнинг инвестиция ва экспорт-импорт салоҳияти, бу ердаги йирик ишлаб чиқариш объектлари, тадбиркорлик, намунавий уй-жойлар, зиёратгоҳлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, бўш иш ўринлари, масжид ва мадрасалар, маданият ва истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, ишонч телефонлари ҳақида маълумотлар жамланган. Уларнинг ёзма, расм, товуш ва видеотасвир кўринишида, бир нечта тилда жойлаштирилаётгани порталга кирувчилар сонини кескин оширмоқда.

Маълумки, вилоятлар ҳокимликлари веб-сайтларига мурожаат қилган фуқаролар сонининг ҳисоби юритилади. Унга кўра, 2013 йилнинг учинчи чорагида www.tоshvil.uz га ташриф буюрувчилар сони вилоятлар веб-сайтлари ўртасида охирги ўринни банд этган эди. Вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга эътиборнинг кучайиши натижасида бу борадаги кўрсаткич биринчи ўринга кўтарилди.

– Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттирмоқдамиз, – дейди вилоят компьютерлаштириш маркази бош мутахассиси София Юсупова. – Жумладан, ҳокимлик веб-портали орқали фуқаро мурожаатларини электрон шаклда кўриб чиқишни такомиллаштириш, он-лайн савол-жавоб ва интерактив хизматлар сонини кўпайтириш, www.tоshvil.uzнинг мобиль кўринишини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларини шиша толали алоқа линиялари тармоғига улаш, яроқсиз ҳолга келиб қолган техникаларни замонавийсига алмаштириш каби ишларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

УзА

Возврат к списку


загрузка карты...