26.08.2013

ПРЕСС-РЕЛИЗ


       «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмасида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси кўмагида 2013 йил 26 август куни Уюшма тизимида АКТни жорий қилиш ва янада ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Press relise.png                           Тренингда Уюшма таркибидаги ташкилотлар-нинг 80 га яқин масъул ходимлари, раҳбарлари ва АКТ ни ривожлантиришга масъул бўлган мутахассислари иштирок этдилар. Тадбир давомида жаҳон тажрибаси, республикамиз ва хусусан «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмасидаги АКТни ривожланишинг амалдаги ҳолати юзасидан маърузалар тингланди.
  Шунингдек, Уюшма марказий аппаратида ва умуман уюшма таркибидаги ташкилотлар бўйича электрон ҳужжат алмашинув тизимининг жорий қилиниши тўғрисида ахборот берилди. Семинар иштирокчиларига ушбу тизимга ўтишнинг афзалликлари тушунтириб берилиб, электрон ҳужжат алмашинув тизимига ўтишда учраётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди.

Семинарда Уюшма раҳбарияти, АКТ ни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис, матбуот хизмати раҳбари ва "UNICON.UZ" ДУК эксперти иштирокида ҳорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Уюшма иштирокчилари бўлган ташкилот ва корхоналарини ахборотлаштириш масалалари бўйича фикрлар алмашилди.

 

Муаллиф: Ахборот хизмати


Возврат к списку


загрузка карты...