12.09.2018

Ўзбекистон-Беларусь ишбилармонлари ва ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов, Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, Беларусь томондан Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Русий Михаил, шунингдек, икки мамлакат парламентлари аъзолари, ҳукуматлари вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур форум Ўзбекистон-Беларусь савдо-сармоявий ҳамкорлик алоқаларида янги саҳифалар очиши кутилмоқда. Буни биргина Беларусь томонидан иқтисодий корхоналар раҳбарлари, энергетика, машинасозлик, фармацевтика, туризм, тоғ-кон саноати, озиқ-овқат ва енгил саноати каби соҳаларга ихтисослашган вазирлик, компания ва фирмаларининг 400 дан зиёд вакиллари иштирок этаётгани ҳам тасдиқлаб турибди.

Форум доирасида ишбилармонлар учун қулай мулоқот майдони бўлиши кутилаётган B2B форматдаги кооперацион биржа ташкил қилинади.

O'zA axborot resursidan foydalanildi

Возврат к списку


загрузка карты...