13.06.2018

Ўзбекистонда 25,2 мингтага яқин корхона ва ташкилот ташкил этилди

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 фоизга камайган ҳамда улар нинг сони 6,9 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин. Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 17,8 мингта (6,2 фоиз)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 303,3 мингтани ташкил этган. 

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 
(фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари), минг бирликда

01.JPG

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,1 фоиз), Тошкент (9,6 фоиз), Фарғона (8,9 фоиз) ва Андижон (8,6 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси  маълум қилди.

(с) УзА 

Возврат к списку


загрузка карты...